BBC News, O'zbek - Бош саҳифа
Бош мақола
Трамп Обамаларни "маймун" сифатида кўрсатилган видеонинг бир қисмини кўрмаганини айтди
АҚШ президенти "хато қилмаганини", видео жойланишидан олдин фақат бош қисмини кўрганини таъкидлади. Видеода 2020 йилги президентлик сайловларидаги овоз бериш жараёнларида сохтакорликлар бўлгани ҳақидаги иддаолар илгари сурилган. Кейинчалик видео ўчирилди.
Ўшда йўл кенгайтирилиши сабаб 120 та қабр кўчирилмоқда: "Ҳеч бўлмаса гўрида тинч ётса бўларди"
Ўшда кўчани кенгайтириш ишлари туфайли йўл ёқасидаги эски қабристоннинг бир қисми бузилиб, қарийб 120 та қабрни кўчириш ишлари бошланди. Бу қарор ўнлаб оилаларни яқинларининг хокини қайта дафн этишга мажбур қилди ва аҳоли ўртасида баҳсларга сабаб бўлди.
Эркаклар ўтириб сийгани яхшими?
Баъзи маданиятларда эркаклар ўтириб пешоб қилишга ундалади. Масалан, Исломда бу ҳатто суннатнинг бир қисми сифатида тавсия этилади. Аммо кўпчилик эркаклар учун эски одатлар ўзгариши қийин ва тик туриб пешоб қилиш ҳали ҳам "биринчи рақамли" усул ҳисобланади.
Биз Хитой меҳмонхонасида секс билан шуғулландик, сўнг бу минглаб одамларга кўрсатилганини англадик (Видео)
Аён бўлгани шуки, бундан катта миқдорда пул топиш мумкин. Канал аъзолиги ва обуна тўловларига асосланиб, BBC АКА нинг ўзи ўтган апрел ойидан бери камида 163 200 юан (22 000 доллар) даромад олганини тахмин қилмоқда.
Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарасидаги "Достук" пости: Тизимли коррупция занжири узилдими? Видео
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Ўш вилоятидаги энг йирик "Достук" чегара пости раҳбарини ҳибсга олди. Ўзбекистон ва қирғизистонлик аксарият йўловчиларнинг тинимсиз шикоятларига сабаб бўлган "сунъий навбатлар" ва "пул эвазига ўтказиш" тизими ортида ким турганлиги расман очиқланди.
Россия: Москвада яна бир генерал отиб кетилди
Генерал-лейтенант Владимир Алексеев пойтахтнинг шимоли-ғарбидаги Волоколамское шосседа юз берган ҳужум ортидан зудлик билан касалхонага олиб кетилган. Унинг аҳволи ҳозирча номаълум.
Ўзбекистон - Марказий Осиё: Болаларнинг диний таълими, муҳожирлар депортацияси, минераллар бўйича келишув
Тошкент вилоятида болаларга ноқонуний диний таълим ҳолати аниқланди. Тожикистонлик муҳожирлар Россияда камситиш ва изоҳсиз депортациялар хақида хабар беришган. Ўзбекистон ва АҚШ муҳим минераллар бўйича меморандум имзолади.
Келажакда ҳамма қисқичбақага айланадими?
Қисқичбақалар - бу миллионлаб йиллар давомида деярли бир хил кўринишни сақлаб қолган ва эволюция жараёнида турли декаподлар томонидан қайта-қайта шаклланган жонзотлар тўпламидир.
Урушнинг болалар миясига таъсири йиллар ўтиб қандай намоён бўлади?
Фергал Кин можароларни ёритиш жараёнида минглаб руҳий жароҳат олган болалар билан учрашган. Ушбу мақолада у бу жароҳатларнинг болалар ҳаётига узоқ муддатли таъсирини ўрганади ва уларга ёрдам беришнинг йўллари борми, ва агар бўлса, айнан нималар самара беришини таҳлил қилади.
Видео
BBC News O‘zbek WhatsApp
Ўзбекистон, минтақа, дунё янгиликлари ҳамда таҳлил ва муносабат
Ўзбекистон
Минтақа
Муҳаррир танлови
Миянгизни сиз эмас, гормонлар назорат қилади – бу қандай кечади?
Ёш билан гормонлар ўзгариши фақат аёлларга хос эмас. Гарчи бу каби ўзгариш аста-секин ва аёллардагидек кескин бўлмаса-да, эркакларда ҳам ёш ўтган сари тестостерон даражаси пасаяди. Бироқ, баъзи маълумотларга кўра, ҳатто бу кичик ўзгариш ҳам айрим эркакларда кайфият ўзгаришларини келтириб чиқариши мумкин.
Истанбулда Дурдона Ҳакимова ўлимига қарши норозилик, "O'zbekiston pochtasi" шубҳа остида, ОАВ ходимларини яна товламачиликда айблашаяпти - дайжест
Истанбул шаҳрида ўзбекистонлик Дурдона Ҳакимова қотиллигига қарши норозилик юриши ташкил этилди. Германиянинг Bild газетаси журналистик суриштируви ортидан "Ўзбекистон почтаси" санкцияга тушган товарларни Россияга етказишда ёрдам беряптими деган савол ўртага чиқди. Яна ОАВ ходимларига товламачилик айбловлари илгари сурилгани Ўзбекистондаги сўз эркинлигига оид хавотирларни кучайтирди.
Ўзбекистон ва Марказий Осиёда қўшхотинлик нормал ҳолатми ёки жиноят? (Видео)
Аксар аҳолиси мусулмон бўлган Марказий Осиё давлатларида, хусусан, Ўзбекистонда қўшхотинлик тобора кенг тарқалмоқдами?
Ошиб бораётган ҳарбий харажатлар иқлимга қандай хавф солади?
Бутун дунё бўйлаб ҳарбийлар қуролланишга зўр бераяптилар - атроф-муҳитга улкан зарар етказиш ҳисобига.
Ўзбекистон. Биринчи муштдан 102 гача: Зўравонликда яшаётган аёллар ҳимоя борлигидан хабардорми? Видео
Бу ҳафтанинг мавзуси: Ўзбекистондаги аёллар оилавий зўравонликдан қонун билан ҳимояланганига қарамай, нимага ҳали ҳам зўравонликдан азият чекмоқда? Биринчи мушт билан 102 га қўнғироқ қилишга мажбур қилган "мушт" орасида бўладиган вақт оралиғида кимдир ёрдам бериши керакми?
Тинчлик кенгаши саммити: Ўзбекистон президентининг иштироки нимани англатади? Кенгашга аъзо ва иккиланаётган давлатлар кимлар? НАТО ва Трамп Гренландия бўйича нима муҳокама қилди? (Видео)
Президент Трампнинг Тинчлик Кенгаши хартиясини имзолаш маросимида 19 давлатнинг етакчилари ва вакиллари, жумладан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам, иштирок этди. Тинчлик саммити билан бир қаторда, НАТО раҳбари билан Гренландия ва Арктика минтақасидаги хавфсизлик масалаларига бағишланган алоҳида учрашув ҳам ўтказилди.
Мода-2026: Бу йил дунёда қандай кийимлар, ранглар ва бичимлар урф бўлади?
Янги йилда дўкон расталарида пайдо бўлиши кутилаётган энг йирик мода йўналишлари мана шулар.
Ўзбекистон: Андижонда 13 ўсмир қўлга олинди; меҳнат миграцияси харитаси ўзгаряпти – президент нималар деди? Ўзбекистонда модел қиз нега жаримага тортилди? (Видео)
Андижонда бир гуруҳ ўсмирлар интернетдаги радикал материаллар таъсирига тушгани маълум бўлди. Давлат рамзлари туширилган либос кийган ўзбекистонлик модел жаримага тортилди. Президент меҳнат миграциясида янги давлатлар, жумладан Нордик мамлакатлар муҳим йўналишга айланаётганини айтди.
АҚШ, Хитой ва Россия рақобатда: 'Куч, зўрлик ва қудратга асосланган' дунёда қайси бири ҳукмронлик қилади?
Дунёнинг бу уч глобал ядровий қудрати нафақат қўшни, балки узоқдаги давлатларга ҳам таъсир ўтказиш учун ҳарбий, иқтисодий ва сиёсий воситалардан қандай фойдаланмоқда - BBC таҳлили.
Украина урушига 'бир кун'да чек қўйолмади, Ғазода нима бўлди, Ўзбекистон ва Қозоғистонга эътиборини кучайтирди – Трамп бир йилда нималар қилди?
Бугун, 20 январ куни Доналд Трамп АҚШ президентлигига қайтганига роппа-роса бир йил бўлди. Трамп шу вақт ичида нималарга улгурди?
Одамзод табиатан бир жуфтга қаноатлими ёки кўп жуфт истайди?
Бугунги дунёда, инсонлар чиндан ҳам табиатан бир жуфтга содиқми, яъни моногамми, деган савол ҳар қачонгидан ҳам долзарб тус олмоқда...
BBC Ўзбек ТВ Дастури
Афғонистон учун Ўзбек тилида ТВ дастур






































































